Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция доирасида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ТАТУ Фарғона филиалида “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция доирасида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш. Ҳужжатларни легализация қилиш ва уларга апостиль қўйиш тартиби” мавзусида туман(шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимларига давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малака ошириш маркази профессор-ўқитувчилари, Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари мудира ва инспекторлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малака ошириш маркази Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири юридик фанлар доктори Б.Исмаилов ўз сўзида халқаро ҳуқуқ тушунчаси, субъектлари, халқаро шартномалар ҳуқуқи, Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги ва унинг ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини тан олган ҳолда жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро муносабатларда мустақил ва тўла ҳуқуқли субъект сифатида алоҳида ўрнига эга бўлган давлат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 30 декабрдаги 346-сонли “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган ФҲДЁ нинг ягона электрон архивини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, бу эса ўз навбатида фуқароларга ҳуқуқий ҳизмат кўрсатиш сифатини ошириши, ФҲДЁ органлари фаолиятини тартибга солиши ҳамда ходимлар иш фаолиятини енгиллаштириш мақсадини кўзда тутганлигини алоҳида таъкидлади.

1.jpgДавра суҳбати давомида мутахассислар томонидан келгусида оилавий ажримлар ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ёш оилалар ўртасидаги ажримларни камайтириш учун никоҳдан ажралиш ҳолатлари кўп бўлган маҳаллаларда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда никоҳдан ажралиш ҳолатларини камайтиришга доир чора-тадбирлар белгилаш, худудлардаги яраштирув комиссиялари фаолиятини жонлантириш, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари маслаҳатчилари томонидан нотинч оилаларни аниқлаган ҳолда никоҳдан ажралиш ёқасига келган оилалар билан алоҳида тартибда тушунтириш ишларини олиб боришни кучайтириш ҳамда мазкур масалада доимий равишда оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш ФҲДЁ органлари ходимларининг бугунги кундаги долзарб вазифаси эканлигини қайд этилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.