Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш тартиб-тамойиллари


Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фуқаролик жамиятининг асосий бўғини бўлган маҳалла институтининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.1.jpg Айни пайтда, аҳолига энг яқин бўлган анъанавий демократик бошқарув тизими сифатида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилиб, жамият бошқаруви тизимидаги ўрни ва роли кучайиб бормоқда. Бугун фуқаролар йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатида бўлган 30 дан зиёд вазифалар муваффақиятли адо этиб келинмоқда.

Жорий йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизда ўтган муҳим жараён, яъни, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳам демократик тамойиллар асосида тенглик ва ошкоралик руҳида, юқори савияда ўтди. Сайлов жараёнларида 9764 нафар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг 105 мингдан ортиқ маслаҳатчилари сайланди. Чунончи, янги сайланган раисларнинг 67 фоизи, маслаҳатчиларнинг 53,3 фоизи ушбу вазифага биринчи марта сайланди. Жамиятимиз ҳаётидаги ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир маҳалла институтининг нуфузини янада ошириш, унинг ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Айни пайтда, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларидаги ўрни ва аҳамиятини,1.jpg соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларига тушунтириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликка кўра сайловда сайланган фуқаролар йиғинлари раисларининг маслаҳатчилари маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган асосий фаолият йўналишлари бўйича 8 та жамоатчилик комиссияларининг 6 тасига раҳбарликни амалга оширади. Чунончи, сайлов натижалари бўйича бугунги кунда республикамизнинг барча фуқаролар йиғинларида шакллантирилган Маърифат ва маънавият, Хотин-қизлар билан ишлаш, Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт, Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияларга раҳбар сифатида раис маслаҳатчилари сайланганлар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг 2016 йил 16 июндаги қарорига асосан юқорида қайд этилган фуқаролар йиғинларидаги 6 жамоатчилик комиссиялари раисларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда «Ð¤ÑƒÒ›Ð°Ñ€Ð¾Ð»Ð°Ñ€ йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ишини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш тартиб-тамойиллари»Ð¼Ð°Ð²Ð·ÑƒÑÐ¸Ð´Ð° ўқув семинарлари жорий йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар ўтказилмоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, «Маҳалла» фонди, Республика Маънавият тарғиботи маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ҳамда Адлия, Халқ таълими вазирликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўтказилаётган ушбу ўқув семинарларида республикамиз бўйича 60 мингга яқин фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги комиссиялар раисларининг қатнашиши режалаштирилмоқда.

1.jpgЎқув семинарларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарори билан намунавий дастур асосида семинарларда маъруза билан иштирок этувчи тегишли ташкилот ва муассасаларнинг малакали ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилди, улар зарур ўқув материаллари (маъруза матнлари, тарқатма материаллар ва слайдлар) билан таъминланди. Тадбирларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерактив мулоқотлар тарзида ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Ҳар бир вилоят кесимида ўқув семинарлари намунали тарзда ташкил этилган туман (шаҳар) миқёсида тадбир тафсилотлари, ташкилотчилар ҳамда иштирокчиларнинг (ҳар бир комиссия раисининг ўқув семинарларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги) фикр-мулоҳазаларини келтириш тавсия этилади.

Ўтказилган ўқув семинарларида фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик комиссиялари ишига маҳалла фаолларини кенг жалб этишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда тартиб-таомиллари атрофлича тушунтириб берилди. Шунингдек, ҳар бир комиссия раислари учун алоҳида ҳолда жамоатчилик комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, уларнинг фуқаролар йиғини фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти, комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низомлар қоидалари асосида улар фаолиятининг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мисоллар орқали очиб берилди.

Бундан ташқари, комиссиялар ишини самарали ташкил этиш мақсадида иш режаларни ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳар чоракда фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)га ҳисобот тақдим этиш зарурлигининг моҳияти ва аҳамиятига эътибор қаратилди.

1.jpgЎқув семинарлари иштирокчиларининг фикрича, ўтказилган тадбирлар фуқаролар йиғини ҳузуридаги асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар раисларининг соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида тегишли тушунчаларга эга бўлишларида, келгусида комиссиялар ишини самарали ташкил этишда, жойларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Қизғин савол-жавоблар асосида ўтказилган ўқув семинарларида комиссиялар раислари ўзларининг соҳага оид қизиқтирган кўплаб саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Умуман олганда, фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик комиссиялари раисларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирлар маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшларимизни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам беришда, оилавий низоларнинг олдини олишда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашишда уларнинг ўрни ва аҳамияти, маҳалла институтининг жамиятдаги нуфузи янада ортишига хизмат қилади.

Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ишини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш тартиб-тамойилларига бағишланган семинарлар жойларда давом этмоқда.