Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Янги қонунларни ижрочиларга етказиш – муҳим вазифа


1.jpgФарғона вилоят адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўқув-семинари давомида маърузачилар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон қонуни билан амалдаги Жиноят, Жиноят процессуал, Фуқаролик, Меҳнат, Уй-жой, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни моҳияти тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси масъул ходими томонидан юқорида қайд этилган қонун билан Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги қонунларига киритилган қўшимчаларни мазумун-моҳияти слайдлар ёрдамида иштирокчилар эътибороига етказилди.

1.jpgХусусан, 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Банк сири тўғрисида”ги 530-II-сонли Қонунининг8-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ эндиликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақли эканлиги қайд этилди.

Ўқув-семинари иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди ва тегишли қарор қабул қилиниб келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.