Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Қонун ижодкорлиги ва тарғиботи: назария ва амалиёт


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилояти адлия бошқармасида Ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастури ижро этилишида давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрни; Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочилар ва аҳолига етказиш усуллари; Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти; Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти” масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

УндаФарғона вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг юридик хизмати ходимлари, умумий бўлими мутахассислари ҳамда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими маъруза қилди.

1.jpgТаъкидлаганидек, сўнгги йилларда қонун ижодкорлиги фаолиятини янада самарали амалга оширишда кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Бунда энг аввало 2015 йил 23 январдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Давлатимиз раҳбари томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятида йўл қўйилаётган камчилик ва жиддий нуқсонларни бартараф этиш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва оғишмай амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги “ Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 227-сонли мазмун моҳиятини тушунтириб берилди.

Хусусан, келгуси йилга қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасига киритиш учун қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар манфаатдор ташкилотлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари имзоси билан Вилоят ҳокимлигига жорий йилнинг 1 сентябригача тақдим этилади.

Вилоят ҳокимлиги эса лойиҳа таклифларни вилоят адлия бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва адлия бошқармасининг розилик хати келиб тушгач, биринчи раҳбарнинг имзоси билан жорий йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.

1.jpgҚонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этилиши ва қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

қонун ҳужжати лойиҳасининг уни қабул қилиш зарурлигини асослайдиган ва кутилаётган натижаларни ўз ичига оладиган муфассал концепцияси баён қилинган, шунингдек унга таҳлилий материаллар илова қилинган қонун ҳужжати лойиҳасига тушунтириш хати;

қонун ҳужжати лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан ўзгартирилиши, тўлдирилиши, ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ёки қабул қилиниши керак бўлган қонуности ҳужжатлар рўйхати;

қонун ҳужжати лойиҳасининг халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлиги, етакчи хорижий мамлакатларда тегишли ҳуқуқий муносабатларни қонунчилик йўли билан тартибга солишнинг мавжуд тажрибаси, шунингдек унинг амалга оширилишини таъминлайдиган механизмлар;

қонун ҳужжати лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган манфаатдор ташкилотлар рўйхати;

қонун ҳужжати лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати.

Манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини шакллантириш бўйича таклифларнинг сифати, асосланганлиги ва Вилоят ҳокимлигига ўз вақтида ва шу тарзда вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги киритилиши учун шахсан жавоб берадилар

1.jpgВазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сонли қарорига мувофиқ Адлия вазирининг 2016 йил 27 апрелда 74-ум-сонли буйруғи ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳи тузилиб, фаолият кўрсатаётганлигини айтиб ўтди.

Анжуман якунида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари юридик хизмати ходимлари ва умумий бўлими мутахассислари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўз таклифларини билдиришди ҳамда кун тартибдаги масалалар юзасидан билдрилган фикр ва мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилиниб, вилоятда қонун ижодкорлиги фаолиятини лозим даражада ташкил этиш мақсадида тегишли қарор қабул қилинди.