Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан РШТЁИМ Фарғона филиалида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 1.jpg

Бу борада 2016 йил 2 июнь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қарорда Республика комиссияси томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва ишчи гуруҳлар томонидан республикамизнинг чекка-чекка туманларида байрам тадбирлари ва кечалари ташкил этилмоқда.

Тадбирда сўз олганлар, 1991 йил 31 августда ҳалқимиз хаётида улкан тарихий воқеа содир бўлди. Республикамиз мустақилликни қўлга киритди ва дунё харитасида янги мустақил суверен давлат пайдо бўлгани, бугунги кунда барча қўлга киритилган улкан бахт хамда имкониятлар мустақиллик сабабли рўёбга чиққанлиги, Ватанимиз ўз мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига ҳам йигирма беш йил бўлди, бу йиллар ўзининг муваффақиятлари билан самарали йиллар бўлганлиги таъкидланди.

Бугунги Ўзбекистон демократик янгиланиш ва тараққиёт йўлида ўзининг буюк келажаги сари дадил одимлаётган, куч-қудрати, иқтисодий салоҳияти йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётган, дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, бу улуғ нуфузга янада нуфуз қўшаётган, халқининг фаровон ва тинч-тотув ҳаётини таъминлашга, фарзандларини миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, замонавий илм-фан ютуқларидан баҳраманд этишга қодир, истиқболини янги баркамол авлоднинг маънавий-ахлоқий камолида, жамият ҳаётидаги фаоллиги ва ташаббускорлигида кўраётган давлатлиги қайд этилди.

1.jpgТадбир давомида истиқлол йилларида юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва турмуш даражасини яхшилаш аҳоли манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигига кўмаклашиш, уларни иқтидорларини рўёбга чиқариш, изланувчан, ташаббускор, ғайратли ёшларни кашф этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, бу жараёнда Президентимиз раҳнамолигида узоқни кўзлаб олиб борилаётган одилона сиёсатлар, бугун ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизда яққол намоён бўлаётганлиги, одамлар фаровонлигини юксалтириш, турмуш даражасини яхшилаш эътироф этилди.

Жамиятимизда, аҳолида, айниқса, ёшларда мазкур ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида улар ўртасида миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки маънавият шахсни ақлий қобилияти, билимини ўстириш билан бирга, уни жисмонан бақувват, ахлоқий ва руҳий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказишда муҳим восита саналиши, ёшларни таҳдидлардан асраш, огоҳликка, уларни юртга садоқат, бой қадриятларимизни қадрлашга чорлаш, улар онгида маънавий бўшлиқ қолмаслигига эришиш каби масалалар юзасидан тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунчалар берилди.