Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Диний бағрикенглик амалда


Ўзбекистон Республикасидаги ноисломий диний ташкилотлар фаолиятида пайдо бўлаётган миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларга барҳам бериш юзасидан идоралараро ҳайъатининг иш режасига асосан вилоят адлия бошқармаси биносида Фарғона,1.jpg Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида фаолият олиб бораётган ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари билан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ижросига бағишланган семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош консультанти, миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларга барҳам бериш бўйича Фарғона вилоят идоралараро Ҳайъати аъзолари, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимлиги ҳамда адлия бошқармалари масъул ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида фаолият юритаётган ноисломий диний ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош консультанти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддалари, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

1.jpgКун тартибидаги кейинги масала буйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари вакиллари сўз олиб, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, миссионерлик фаолияти, шунингдек, ноисломий диний ташкилотлар фаолиятида кузатилаётган камчиликлар хусусида аниқ мисоллар билан тушунтирди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари, яьни Рим-католик черкови, “Еттинчи кун” христиан адвентистлар черкови, ”Янги ҳаёт” евангель христиан черкови ҳамда “ПРЕОБРАЖЕНИЕ” евангель христиан черкови ва бошқа ноисломий диний ташкилотлар раҳбар ва ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларни мутахассисларга бериб, тўлиқ жавоблар олишди.