Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ҚЎҚОНДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ


Қўқон шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ўтказилган мазкур фестиваль ёшлар ўртасида миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб этиш, йигит-қизларни анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни турли зарарли ғоялар, “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган иллатлар таъсиридан асраш, маънавий юксакликка интилишини рағбатлантириш каби эзгу мақсадларга қаратилган.

Фестивалда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг билим ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди. Турли соҳаларда катта ютуқларга эришаётган бир гуруҳ ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Таниқли эстрада хонандалари ва “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага завқ улашди.

Фестивалда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев иштирок этди.