Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Фарғонаазот” АЖнинг ишчи ходимлари билан ўтказилган учрашув


  Фарғона шаҳар адлия бўлими ташаббуси билан Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Таджибаев раҳбарлигида “Фарғонаазот” АЖнинг 350 нафар ишчи ходимлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувга адвокатлар, нотариуслар, давлат органи ва ташкилотлари масъул ходимлари жалб этилди.
  Учрашув давомида иштирокчиларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди. Шунингдек, учрашув давомида 35 нафар фуқаронинг мурожаатига жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 48 та мурожаат қабул қилиниб, тегишли тартибда ижрога қаратилди.