Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия бўлими томонидан Агросаноат коллежининг асоссиз равишда нафақа пули бермаётганлик ҳолатига чек қўйилди...


Адлия бўлими томонидан Агросаноат коллежининг асоссиз равишда нафақа пули бермаётганлик ҳолатига чек қўйилди...
Риштон тумани Чек-Насриддин қишлоғи 52-уйда яшовчи фуқаро Мухамадалиева Зиёдахон Риштон туман Агросаноат коллежи томонидан бола парваришлаш таътили учун нафақа пули берилмаётганидан норози бўлиб, 2019 йилнинг 21 февраль куни Риштон туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида адлия бўлими ходимлари фуқаро З.Мухамадалиева коллеж томонидан бола парваришлаш ва туғиш таътилига чиқирилган бўлсада, нафақа пули тўланмаганлигини аниқлаган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан адлия бўлими ходимлари томонидан Риштон туман Агросаноат коллежи директори ва маъсул ҳодимлари билан суҳбат ўтказилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш лозимлиги тўғрисида алоқа хати юборилади.
Жорий йилнинг 28 февраль санасида Риштон туман Агросаноат коллежи адлия бўлимига фуқаро З.Мухамадалиеванинг мурожаатида кўрсатилган муаммоли вазият ҳал этилганлиги ҳамда бола парваришлаш
ва туғиш таътили учун нафақа пули тўланганлигини маълум қилинган.
Мурожаати ижобий ҳал этилганлиги ва Риштон туман адлия бўлими фаолиятидан мамнунлигини билдирган ҳолда фуқаро З.Мухамадалиева
2019 йилнинг 1 март куни Риштон туман адлия бўлимига ташриф буюриб, ўзининг миннатдорчилигини билдирган.