Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“15 май – Халқаро оила куни”


“15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида турли маърифий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, бугун вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона тумани “Янгиобод” МФЙ, Ғорбува кўчаси 33-хонадонда яшовчи фуқаролар Иброхимов Қудратилло ота ва Иброхимова Тожиби онанинг “Олтин тўй” тадбири ўтказилди. Тадбирда маҳалладаги узоқ йиллар бирга яшаган намунали оила вакиллари, ёш келин-куёвлар, турмуш қуриш остонасида турган йигит ва қизлар, шунингдек, “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” аъзолари ва тумандаги 56-ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбирга келган барча меҳмонлар Иброхимов Қудратилло ота ва Иброхимова Тожиби онанинг “Олтин тўй”лари билан самимий табриклашди. Шунингдек, тадбир давомида Иброхимов Қудратилло отага бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида Фарғона шаҳар 9-сон давлат нотариал идораси нотариуси томонидан сайёр нотариал ҳаракат амалга оширилди. Шу билан бирга, байрам дастури доирасида фуқароларга адлия ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди. Тадбир қатнашчилари Иброхимовлар оиласининг тарихи, бирга босиб ўтган умр йўли бўйича маълумотларни қизиқиш билан тингладилар ва ёш оилалар, шунингдек турмуш қуриш остонасида бўлган ёшлар ўзлари учун ҳаётий билимга эга бўлиб қайтишди. Фарғона вилоят Адлия бошқармаси томонидан Иброхимов Қудратилло ота ва Иброхимова Тожиби онага “Олтин тўй” табриги ва эсдалик совғалари топширилди.