Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар, уларнинг ҳал этилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий маълумот


Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йил I ярим йиллиги давомида келиб
тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши
юзасидан ўтказилган умумлаштириш
МАЪЛУМОТИ
2019 йил 12 июль Фарғона шаҳар

Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими томонидан бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (кейинги ўринларда адлия бўлимлари деб юритилади) 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил бошқарма таркибий бўлинмалари ва адлия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда адлия бўлимларига ўтган ярим йилликда жами 4845 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг
4591 таси (94,7 %) ҳал этилган, яъни 3819 та (83,1%) мурожаат қаноатлантирилган, 769 та (16,7%) мурожаат натижаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 184 таси
(3,7%) тегишлилиги бўйича юборилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган,
3 таси рад этилган, 76 таси (1,5 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 2480 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 2370 таси (95,5 %) ҳал этилган, шундан 987 таси (41,6%) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 2013 таси (85%) қаноатлантирилган, 356 тасига
(15%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган шикоятларнинг 79 таси (3,1%) тегишлилиги бўйича юборилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси рад этилган, 37 таси (1,4 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Бошқарма таркибий бўлинмаларига 279 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 236 таси (84,5 %) ҳал этилган, 54 таси (23 %) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 97 таси (41,1 %) қаноатлантирилган, 139 тасига (58,8 %) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган шикоятларнинг 19 таси (6,8%) тегишлилиги бўйича юборилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси (1,7%) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 2201 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 2134 таси (97 %) ҳал этилган, шундан 933 таси (44 %) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 1916 таси
(89,7%) қаноатлантирилган, 217 тасига (10,1 %) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси рад қилинган. Келиб тушган шикоятларнинг
34 таси (1,5%) тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 32 таси (1,4%) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 2019 йил I ярим йилликда келиб тушган шикоятларнинг 28 таси адлия бошқармаси орқали юборилган.
Ўтган даврда адлия бўлимлари томонидан 25 та шикоят мутахассислар жалб қилиш механизми орқали ҳал этилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 193 та, шундан адлия бўлимлари томонидан жами 178 та тақдимнома киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 346 та
677 647 минг сўмлик, шундан адлия бўлимлари томонидан судларга жами 461 285 минг сўмлик 314 та даъво аризалари (шунингдек аризалар) киритилиши таъминланган.
Шунингдек, шикоятларнинг қаноатлантирилиши натижасида вилоят бўйича жами 42 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Адлия бўлимлари томонидан шикоятларни кўриб чиқилиши натижаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 6 та таклифлар киритилган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда адлия органлари томонидан
180 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилган.
Киритилган барча таъсир чоралари асосида вилоятда жами 52 нафар шахслар интизомий жавобгарликкка тортилган. Шундан 3 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. 2019 йил I ярим йиллик якуни ҳолатига 9 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинган 9 та ҳужжат бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган. Биринчи ярим йилликда 419 436 минг сўм миқдордаги сумма ундирилишига эришилган.
Келиб тушган шикоятлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
631 та (25,4%) шикоят меҳнат низолари юзасидан (шундан 338 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган), 461 та (18,5%) шикоят уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 275 та (11%) шикоят ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 270 та (10,8%) шикоят ерга доир қонун ҳужжатларига оид, 91 та (3,6%) шикоят коммунал тўловлар юзасидан, 84 та (3,3%) шикоят таълимга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан,
64 та (2,5%) нотариатга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 31 та (1,2%) шикоят банклар фаолиятига оид, 22 та давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, 13 та суд қарорлари юзасидан келиб тушган.
Ўз навбатида қаноатлантирилган шикоятларнинг хусусияти ҳам умумий келиб тушган шикоятлар хусусиятига мутаносиб равишда кўрсаткичга эга бўлган. Хусусан, жами қаноатлантирилган шикоятларнинг 595 таси (29,5%) меҳнат низолари юзасидан (шундан 326 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида), 413 таси (20,5%) уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 231 таси (11,4%) ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 223 таси (11 %) ерга доир қонун ҳужжатларига оид,
80 таси (3,9%) коммунал тўловлар юзасидан, 71 таси (3,5%) таълимга доир қонун ҳужжатлари ижросига оид бўлган.
Келиб тушган аризалар таҳлили
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 2365 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 2221 таси (93,9 %) ҳал этилган, шундан 10 та ариза мутахассислар жалб қилиш йўли билан ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 1806 таси (81,3%) қаноатлантирилган, 413 тасига
(18,5%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган аризаларнинг 105 таси (4,4%) тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси рад этилган, 39 таси (1,6 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Бошқарма таркибий бўлинмаларига 395 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 33 таси ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 94 таси қаноатлантирилган, 239 тасига нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган аризаларнинг 38 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 25 таси кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 1970 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг
1888 таси ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 1712 таси қаноатлантирилган, 174 тасига нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган,
2 таси рад қилинган. Келиб тушган аризаларнинг 67 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 14 таси кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Умумлаштириш натижаси жойларда ҳанузгача асосан меҳнат муносабатлари соҳасида, хусусан ойлик иш ҳақлари, иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар тўланиши, штат қисқариши муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши, ёшга доир пенсияга чиқиш, моддий ёрдам олиш, бола парваришлаш таътилига чиқиш ва қайтиш, давлат дастурлари асосида кредитлар олиш ва тўлаш тартиби, коммунал тўловларни тўлаш ва ундириш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши кўп эканлигини кўрсатмоқда.
Шунга кўра туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига:
- ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларини мурожаатларнинг келиб тушиш соҳаси ҳамда ташкилот ва муассасаларда юзага келаётган қонунбузилиш ҳолатларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олиб бориш ишларини изчил давом эттириш;
- мурожаатлар кўриб чиқилишида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда уларнинг бартараф этилиши ва келгусида такрорланишининг олдини олишга қаратилган таъсир чораларини қатъий қўллаб бориш тавсия этилади.
Умумлаштириш маълумотномаси барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари эътиборига етказилсин.

Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими