Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия аралашуви билан ишчи ходимларнинг компенсация пуллари ундирилди


Адлия аралашуви билан ишчи ходимларнинг компенсация пуллари ундирилди.

Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва ходимларга меҳнат таътиллари берилиши қонунийлиги сўров ўтказиш йўли билан мониторинг қилинди.
Аниқланишича, шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи
36 нафар 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўнадиган қўшимча таътил қонунчиликка зид равишда берилмасдан келинган. Оқибатда хотин-қизлар ишчи ходимларнинг манфаатларига 4.670.940 сўм миқдорида зарар етказилган.
Худди шу каби, шаҳар Мактабгача таълим бўлими тизимида фаолият олиб борувчи 200 нафар 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ фарзанди ёки
16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бўлган аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланаиган қўшимча таътил қонунчиликка зид равишда берилмай келинганлиги натижасида 29.645.600 сўм тўланмай келинганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
232-моддасида, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши ҳамда ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг ҳоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши, бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкинлиги белгиланган.
Бу эса, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бўлими тизимида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмасдан жами 236 нафар аёл ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигидан далолат бермоқда.
Мониторинг натижаларига кўра, юқоридаги ташкилотларга шаҳар адлия бўлимининг тақдимномаси киритилиб, унга кўра ушбу компенсация пуллари тўлиқ ундирилишига эришилди.

Фарғона шаҳар адлия
бўлими бошлиғи Д.Ахмедов