Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Энди қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин.


Энди қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисид”а Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 йил.)
Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.
Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:
-хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;
-режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;
-табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;
-ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);
-хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;
-эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.
Мазкур Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.


Қува туман адлия
бўлими бошлиғи М.Абдувахопов.