Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа


Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
ҳимояси – устувор вазифа
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим қадамларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони бўлиб, мазкур Фармонга мувофиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар ва мониторинглар асосида аниқлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш адлия органлари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда адлия органлари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу борада асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар асосида ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона шаҳар Пахлавон Маҳмуд кўчаси 64-уй 6-хонадонда яшовчи фуқаро М.Бадалованинг бузилган турар-жойи ўрнига компенсация тўлови тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Фарғона шаҳар П.Махмуд кўчаси 12-уйнинг 10-хонадони фуқаро М.Бадаловага 2001 йил 19 октябрдаги 1-3105-сон билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига хусусий мулк сифатида тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимининг 2005 йил 12 январь кунги 10-сонли қарорига асосан бузилиб, ўрнига автотранспортларни тўхташ жойи ташкил қилинган.
Ўрганишда, шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарори талаблари бузилганлиги маълум бўлди.
Жумладан, Низомнинг 11-бандида “Фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилади” деб белгиланган бўлсада, ўрганиш кунига қадар фуқаро М.Бадаловага мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилмаганлиги аниқланиб, шаҳар ҳокими номига вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда тақдимнома киритилган.
Тақдимнома шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги қайд қилиб ўтилган бўлсада, фуқаро М.Бадаловани уй-жой билан таъминлаш чорасини кўрмаган ва айбдор шахсларни жавобгарлик масаласи ҳал этилмаган ҳамда М.Бадалова уй-жой билан таъминланмаган.
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда муклдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига кўра ер участкаларини олиб қўйиш ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш шарти билан амалга оширилишлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси 1-қисм 2-бандига давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланганлиги сабабли . 2019 йилнинг 7 март куни Фарғона шаҳар маъмурий судига фуқаро М.Бадалованинг бузилган турар-жойининг ўрнига уй-жой билан таъминланмаганлиги сабабли жавобгар Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиб, зиммасига фуқаро М.Бадаловага уй-жой ажратиш мажбуриятини юклаш тўғрисида ариза киритилган.
Мазкур Ариза Фарғона вилоят маъмурий судида 2019 йилнинг
29 апрель куни кўриб чиқилиб, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими зиммасига фуқаро М.Бадаловага уй-жой ажратиш мажбурияти юклатилган.

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси А.Ёқубов