Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Инсон ҳуқуқлари адлия органлари ҳимоясида”


Тошлоқ тумани адлия бўлими томонидан Тошлоқ туман, Конизар МФЙ, Ватан кўчаси 61-уйда яшовчи фуқаро Мўсажонов Мафтунахон Алижон қизининг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, фуқаро М.Мўсажонова Марғилон шаҳар 3-оилавий поликлиника бош врачининг 02.05.2011 йилдаги 26-ш-сонли буйруғи билан бола парваришлаш таътилида бўлган ходим Д.Абжирова ўрнига таътилдан қайтгунга қадар умумий амалиёт хамшираси этиб ишга қабул қилингани, бош врачнинг 07.01.2013 йилдаги 5-к-сонли буйруғига асосан Д.Абжирова ўз ўрнига ишга қайтганлиги муносабати билан шу кундан туғриқ ва бола парваришлаш таътилига чиққан умумий амалиёт хамшираси М.Собирова ўрнига ўтказилгани, бош врачнинг 01.07.2019 йилдаги 53-к-сонли буйруғи билан М.Собирова бола парваришлаш таътили тугаб ўз иш ўрнига қайтганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 96-моддаси 6-қисмида бошқа ишга ўтишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, иш берувчининг 2013 йил 7 январдаги 5-к-сон буйруғи билан М.Мўсажоновани вақтинча бошқа ишга ўтказиш тартиби меҳнат шартномасида акс эттирилмаган.
Меҳнат кодексининг 105-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ҳодимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси, шу ҳодим ишга қайтган кундан бекор қилинади – деб белгиланган.
Мазкур модда талабига кўра, ходим М.Мўсажонова билан тузилган меҳнат шартномаси иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ҳодимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилганлиги сабабли, шу ҳодим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши лозим эди.
Бироқ, 3-оилавий поликлиника раҳбариятитомонидан мазкур модда талабига риоя қилинмай, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинмаган ёки фуқаро М.Мўсажоновани бошқа иш билан таъминлаш чоралари кўрилмаган.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, М.Мўсажонованинг меҳнатга бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб бўлим томонидан 2019 йил 18 декабрдаги
05-1-3-1/-199-сонли “Қонун бузилишлар ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида” Марғилон шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси бош врачи номига тақдимнома киритилди.
3-сон оилавий поликлиника маъсул ҳодимлари томонидан киритлган тақдимнома атрофлича муҳокама қилиниб, 2019 йил 30 декабрь кунидаги
107-к-сонли буйруғига асосан М.Мусажонова ишга тикланиб, бу харакатларн амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган поликника кадрлар бўйича нозири Р.Сатимбаевага нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.
Тошлоқ туман адлия
бўлими бошлиғи А.Каримов