Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

“Адлия аралашгач: бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки ўқитувчининг сертификати қўлга тегди”


Бувайда туманида яшовчи фуқаролар Расулова Замира ва Турсунова Малохатхон тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида 1989 йилдан буён меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси вазифасида ишлайди.
Улар етарли меҳнат стажига ва низом талабларига жавоб берганликлари сабабли,
1-тоифали меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси малака тоифасини олиш учун 2019 йил 27 июнда Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарлигида Бувайда тумани Халқ таълими бўлими томонидан ўтказилган аттестацияда иштирок этиб, М.Турсунова 80 балл ва З.Расулова 72,5 балларни тўплаб, 1-тоифа учун тўпланиши лозим бўлган балларни қўлга киритганлар.
Бироқ, улар аттестациядан мувоффақиятли ўтган бўлсаларда, 2019 йил 29 июндан буён М.Турсунова ва З.Расуловаларга на сертифакатлар берилди, на иш ҳақларига устамалар қўшилди. Улар ушбу масала бўйича Бувайда тумани Халқ таълими бўлими ва Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига бир неча марта мурожаат қилган бўлсада, бир йилга яқин вақт ўтишига қарамасдан 1-тоифа малака сертификатини олишни имкони бўлмаган.
Мурожаатчилар Бувайда тумани адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўрашган. Фуқаролар М.Турсунова ва З.Расуловаларнинг мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимнома натижасида Бувайда тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчилари Замира Расулова ва Малоҳат Турсуноваларга “Педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида 1-малака тоифали” ўқитувчи сертификати берилиши таъминланди ва бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки нафар ўқитувчининг сертификати қўлга тегди.


Бувайда туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчи Э.Ботиров