Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Бир суд – бир инстанция тамойили


        Бир суд – бир инстанция тамойили
Маълумки, янгиланаётган Ўзбекистон Республикасида барча соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида мисли кўрилмаган ислоҳотларни амалга оширилаётганлиги таъкидлаш лозим. Чунки бу соҳани аввалгиси билан бир-бирини таққослаш мумкин емас.
Илгари суд органлари фуқаролар онгида фақатгина жазоловчи орган сифатида шаклланган бўлса, ендиликда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб бормоқда. Суд ҳокимиятини том маънода адолат қўрғонига айлантиришда, яқиндагина қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони муҳим ўринга касб етади.
Ушбу Фармон билан фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, суд тизимида 2020 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларни ташкил етиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларни тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши белгиланмоқда.
Aмалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, туман (шаҳар) маъмурий судлари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни кўриб чиқмоқда. Бу еса ўз навбатида судларда айни бир вақтда ҳам оммавий, ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқилиши судьяга мураккаблик туғдириши билан биргаликда, бир-биридан тубдан фарқ қилувчи муносабатларга оид ишлар бўйича якуний тўхтамга келишга, айрим ишлар бўйича ҳуқуқбузарларни тарбиялаш мақсадида жазолашга тўғри келмоқда. Бу ҳолат, судьяларни ихтисослашишига монелик қилиб келаётган еди. Чунки, судлар ихсослашишуви биринчи навбатда судьянинг бир муносабатга оид ишларни кўриши шу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини мукаммал ўрганилишига, қонун ҳужжатларни тўғри ва аниқ қўлланилишига, бир хил суд амалиёти йўлга қўйилишига, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинишига, пировард натижада қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига олиб келади.
Шу маънода, Фармон билан маъмурий судлар фақатгина маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан ишларни назорат тартибида кўриш институти тугатилади, жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлашда қарорларни тортишув тамойили асосида тарафлар иштирокида қабул қилиш тартиби белгиланади, дастлабки эшитув босқичи киритилади.
2021 йил 1 январдан туманлараро, туман (шаҳар) судининг қарорини вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўрилган суд қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш тартиблари жорий қилинади.
Хулоса ўрнида, албатта ҳар ислоҳотдан ижобий натижалар ва самаралар кутилади. Юқорида қайд етилган Фармон билан белгиланаётган қоидалар ҳам яқин йиллар ичида ўзининг ижобий натижаларини бериб, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилинишини, ишларни судда кўрилиш сифати ошишини, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилинишини таъминлайди.

Қўштепа тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси З.Халимжонов