Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

«Lex.uz» имкониятлари


2012-11-08-227.jpgМаълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида «Lex.uz» – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси яратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу маълумотлар базасидан давлат бошқарув идоралари ва маҳаллий давлат ҳокимиятлар қолаверса, кенг жамоатчилик фойдаланиб келмоқда.

21 аср ахборот телекомуникациялар асри сифатида тарихга кирди. Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида интернет, мобиль алоқа ва бошқа техник воситаларнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, бугун ҳар бир фуқаронинг ушбу қурилмалардан қанчалик амалда фойдаланишни билиш унинг ўзига қулайлик яратади.Анонс.jpg

Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан “Lex.uz”-қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва нодавлат ташкилотлардан вакиллар иштирок этиб, мазкур қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартиби қолаверса, унинг ахборотлар қидириш тизимидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар интерфаол усулда ўтказилиб, иштирокчиларга “Lex.uz” тизимига уланиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, мазкур тизимнинг бошқа қонун ҳужжатлари маълумотлари базасидан афзалликлари ва устун жиҳатлари баён этилган услубий қўлланмалар тарқатилиб, семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.