Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

14
МТП ишчи-хизматчиларининг тўланмай қолган иш ҳақи ундириб берилди


Риштон туман адлия бўлимига жорий йилнинг ноябр ойида Риштон Агросервис машина трактор паркида ишловчи 10 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар иш ҳақи ўз вақтида тўланмай келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Ушбу фуқароларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартибда хал қилиш мақсадида Риштон Агросервис МТП ишчи-хизматчиларига иш ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланаётганлик ҳолати мониторинг йўли билан ўрганилганида ҳақиқатдан ҳам ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида “Иш берувчи ўзининг молиявий холатидан қаътий назар ходимга бажарган иши учун хақни белгиланган мехнат хақи шартларига мувофиқ Мехнат кодексида кўрсатилган муддатларда тўлаш шартлиги кўрсатилган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Риштон Агросервис МТП га туман адлия бўлимининг қонунбузилиш ҳолатларини, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаси киритилди ҳамда ушбу тақдимнома ижроси натижасида жами
41 нафар ишчи-хизматчиларга 198.190.910 сўм тўланмай келинаётган иш ҳақи ундириб берилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.

Риштон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
А.Аъзамхонов

11
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.

Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар Абдуназарова Дилфузахон Мамуржон қизи, Комилов Абдиманоб Бахромович, Қурбонов Мухаммаджон Расулжон ўғли, Джўраев Дилшоджон Абдунабиевич ва Эргашев Рўзалиларнинг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Д.Абдуназарова, А.Комилов, М.Қурбонов, Д.Джўраев,  Р.Эргашев ва бошқаларнинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидаги иш фаолиятида 2020 йил январь-май ойлари учун ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қонун хужжатлари ижросининг бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома натижасида ходимларнинг 12.854.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари манфаатларини кўзлаб киритилган аризага асосан, суднинг буйруғи чиқарилиб, ходимларга 12.623.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари ундирилди.
Натижада Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг жами 25.477.000 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.

Файзулло Мамажонов
Учкўприк тумани адлия бўлими масъул ходими, 2-даражали юрист.

10
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ноябрь ойининг энг яхши ходимини маълум қилади.

Доимий равишда бошқарма жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, Олтиариқ тумани адлия бўлими бош  маслаҳатчиси Зулпихоров Яхё Абдубаннонович 2020 йил ноябрь ойининг “энг яхши ходими” деб топилди.
У қонун хужжатларини, шунингдек соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, жамоат ишларида ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси жамоаси Яхё Абдубаннонович Зулпихоровни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.

07
8-декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси, “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда вилоят ИИБ ва  соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган нормалар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Асосий эътибор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда улар олдида турган вазифаларга қаратилди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Конституция куни муносабати билан ўзларининг жойларда олиб бораётган фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнати ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги фаол фаолияти учун 8 декабрь - Конституция куни муносабати вилоятдаги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.  

07
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси, “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда вилоят ИИБ ва  соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган нормалар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Асосий эътибор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда улар олдида турган вазифаларга қаратилди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Конституция куни муносабати билан ўзларининг жойларда олиб бораётган фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнати ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги фаол фаолияти учун 8 декабрь - Конституция куни муносабати вилоятдаги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.  

04
Асоссиз солинган жарима…

Бувайда туман адлия бўлимига Ўрта Қўнғирот қишлоғида яшовчи фуқаро М.Жабборова ариза билан мурожаат этиб, ўғли Янгибоев Жахонгир Тохиржон ўғлига нисбатан жорий йилнинг июнь ойида Поп туман ДСЭНБ  томонидан МЖтК нинг 54-моддаси 2-қисми билан “матиз” русумли автомашинасини бошқаришда карантин қоидаларини бузганлиги учун 4 460 000 сўм миқдорида маъмурий жазоси қўлланганлигини, ушбу қўлланилган маъмурий жазони қонунийлигини ўрганиб чиқишликни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан адлия бўлими томонидан тезкорлик билан режа тасдиқланиб, фуқаронинг талаблари синчковлик билан ўрганилганда, тузилган маъмурий баённома Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс талаблари асосида расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди. Баённомани расмийлаштиришда МЖтКнинг 257, 54-моддалари талабларига риоя қилинмаган ва ноқонуний равишда ваколати бўлмаган шахс томонидан расмийлаштирилган. Бундан ташқари, баённомада мазкур Кодекснинг 281-моддаси талабига биноан баённома расмийлаштирувчи шахс ўзининг маълумотлари тўлиқ киритмаган, ҳамда кодекснинг 282-моддасининг бир нечта талабларини бузган ҳолда 12 кун муддат ўтказилиб кўриб чиқиш учун баённома ваколатли органга юборилган. Шунингдек ҳолат юзасидан қўшимча равишда МЖтКнинг 303,  303 прим 1, 311-моддалари талаблари бузилган.
Натижада, қонун талаблари бузилган холда 20.06.2020 йил куни тузилган баённома асосида 12 кун кечикиб, 02.07.2020 йил куни жарима солиш тўғрисида №061152-сонли қарор расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Наманган вилоят ДСЭНБ раҳбари номига ушбу қарор ноқонунийлиги сабаб бекор қилиш учун “Тақдимнома” чиқарилди. Адлия бўлимининг ушбу “Тақдимнома”си асосли деб топилиб, Наманган вилоят СЕО ва ЖСБ бошлиғи томонидан Поп туман давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Поп туман филиали мудири томонидан фуқаро Ж.Янгибоевга 4.460.000 сўм миқдорда жарима солиш тўғрисида №061152-сонли қарори бекор қилинди, мазкур маъмурий иш юритишдан тугатилди, фуқаро Ж.Янгибоевга асоссиз қўлланилган 4 460 000 сўм жаримадан  озод этилиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Бувайда туман
адлия бўлими бошлиғи
У.Назиров

01
Педагог ходимларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқи таъминланди

Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани 4-умумтаълим мактаби ўқитувчилари М.Қодирова, Н.Қодирова, О.Бозорова, Д.Тожиева, Д.Масолиева, З.Эрматоваларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқидан фойдаланишга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муасассалари педагог ва бошқа ходимлари Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси хўжалик ҳисобидаги пуллик хизмат бўлими томонидан пуллик хизмат асосида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиб келган.
Меҳнат кодексининг 214-моддасида, тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги кўрсатилган.
Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 45-моддасига кўра, педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман адлия бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига тумандаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларини бепул тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш тўғрисида тақдимнома киритилиб, тақдимномага жавобан туман Тиббиёт бирлашмаси бюджет ташкилотлари ходимлари контингенти ҳаражатларини иш берувчи томонидан шартнома асосида пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши маълум қилинган.
Туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари томонидан мазкур қонун ҳужжатлари талаблари қўпол равишда бузилиб, давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари ишчи-ходимларининг давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқлари поймол этилган.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк туман маъмурий судига Учкўприк тумани 4-умумтаълим мактаби 6 нафар ўқитувчилари манфаатларини кўзлаб Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиб, Учкўприк туман 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиларини белгиланган тартибда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисида шикоят ариза киритилиб, Учкўприк туман маъмурий судининг 2020 йил 2 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори билан Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилиб, Учкўприк туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари зиммасига Учкўприк туман 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиларини белгиланган тартибда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. Ниҳоят адолат қарор топди.

Воҳид Эркабоев
Учкўприк туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

26
Адлия аралашгач...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан жойларда адлия бўлимлари ташкил этилган.
Бугунги кунда, Фарғона шаҳар адлия бўлими ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб боришда, қонун ҳужжатларини бир хилда қўлланилишида ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ваколатлар доирасида 2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, жами 58 фоиз мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди.
Жумладан, шаҳар адлия бўлими томонидан Чуқур кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаро М.Курганованинг ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш якунига кўра, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятининг ходимга меҳнат ҳақларини тўлаб бермасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99, 110, 154 ва 161-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зидлиги аниқланди.
Шу боис, бўлим томонидан 2020 йил 3 сентябрь куни 1-02-04/-71-сон Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу тақдимномага жавобан фуқаро М.Курганованинг  751 300 (етти юз эллик бир минг уч юз сўм) ойлик иш ҳақи тўлиқ тўланиб, қонун бузилиш ҳолати бартараф этилди.
Бироқ, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мазкур тақдимномани ижросини таъминламади.
Шунга кўра, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисми билан марказ раҳбарига нисбатан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун Фарғона шаҳар Маъмурий судига юборилди.
Маъмурий суднинг 2020 йил 9 ноябрь кунги қарорига асосан Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари МЖтКнинг
198-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари 223.000 (икки юз йигирма уч минг) сўм жарима жазоси тайинланди.



Фарғона шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
ФАРҲОДЖОН  ЖУМАЕВ

24
Адлия аралашуви билан ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилди

2020 йилнинг 2 ноябр куни Тошлоқ туман Учолиш МФЙ Хамрох кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Хайдаров Тошлоқ туман Заркент агросаноат касб-ҳунар коллежи, Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига айлантирилганлиги сабабли у билан 2020 йил 29 июнь куни меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, бироқ техникум томонидан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганидан норози бўлиб Тошлоқ туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талаблари бузилганлиги маълум бўлган ва қонун бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига тақдимнома киритилган.
Натижада фуқаро Қ.Хайдаровга 1.373.605 минг сўм миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилган.
Ҳозирда фуқаро Қ.Хайдаров Тошлоқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабида ўз иш фаолиятини бошлаган.
Бундан ташқари мурожаатни ўрганиш давомида ушбу масаладаги
6 нафар фуқароларнинг жами 12.058.276 сўм миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилиши таъминланди.

Тошлоқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Л.Бекмирзаева

21
“Коррупция тараққиёт кушандаси"

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2019 йил 14 октябрда 1-8/05-1623/8, 50-ҚҚ, 49-ҚҚ, 50-ҚҚ, ва 40-ҚҚ-сон “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси юзасидан уч босқичли иншолар танловининг 1-босқичи туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, танловда 1200 нафардан ортиқ умумтаълим маактаблари, касб ҳунар маутаблари ва коллеж ўқувчилари иштирок этганлиги, шулардан 80 нафар иштирокчилар ғолиб деб топилиб, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги Фарғона касб ҳунар мактаби биносида танловнинг вилоят босқичида қатнашганлиги, иштирокчилар томонидан ёзилган иншолар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилиб:
1-ўринга - Муқаддасхон Абдуллаева, Марғилон шаҳар, 1-ИДУМ нинг 11-синф ўқувчиси;
2-ўринга – Марғуба Ибрагимова, Бағдод тумани, 3-ИДУМ нинг 11 синф ўқувчиси;
3-ўринга– Гулихон Шерматова, Бувайда тумани, 5-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси муносиб деб топилди.
2020 йилнинг 19 ноябр куни Фарғона давлат университети Ахборот ресурс маркази биносида ўтказилган вилоят босқичида иштироки этиш истагини билдирган вилоятдаги мавжуд 7 та олий таълим муассасаларининг 28 нафар талабаларидан 22 нафари қатнашиб, улар томонидан ёзилган иншолар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилиб:
1-ўринга – Мадина Мўйдинжонова, Фарғона давлат университети, Ижтимоий иқтисодий фанлар факультети, 2 курс, 19.127 гуруҳ талабаси;
2-ўринга – Ахмаджонова Сарвиноз Алишер қизи, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали, Даволаш иши йўналиши факультети 1 курс 19.127 гуруҳ талабаси;
3-ўринга– Содиқова Моҳларбегим, Фарғона давлат университети, Чет тиллари факультети, Хорижиий тил ва адабиёти (инглиз тили), 1 курс, 20.88 гуруҳ талабаси муносиб деб топилди.
Ғолибларни баҳолаш мезони ушбу танловнинг ўтказиш учун тасдиқланган Низомнинг 18-бандига мувофиқ иншолар танланган мавзу доирасида баён этилганлиги, танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги, фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги, стилистик, грамматик ва имловий хатолардан холилиги каби мезонлар асосида баҳоланди.