Yangiliklar
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида “Соғлом болани вояга етказишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тарбир ўтказилди. Тадбирда марказ ходимлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қува туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.