Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қува туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида кўпгина ишлар қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Хусусий мулк-дахлсиз, тадбиркорлик фаолияти давлат муҳофазасида” мавзуида анжуман ташкил этилди.