Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Жамоатчилик ишларида ишлаганлиги учун иш хақи ундириб берилди.


                        Жамоатчилик ишларида ишлаганлиги учун иш хақи ундириб берилди

     Қува туман адлия бўлимига жорий йилнинг 5 октябрь куни фуқаро Д.Юлдашева жамоатчилик асосида ишлаган даври учун иш ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Фуқаро Д.Юлдашева ўз мурожаатида 2018 йил июль ойида жамоатчилик асосида ишга қабул қилинганлиги, бироқ шу кунга қадар унга ойлик иш ҳақи берилмаганлигини баён этган.
Маълум бўлишича, Д.Юлдашева Қува туман “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида июль-август ойларида қатнашган. Тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш асосида, июль ойи учун 511725 сум, август ойи учун 552900 сўм жами 1064625 сўм иш ҳақи ҳисобланганлиги аниқланди.
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомда “Буюртмачи иш берувчи ҳар ойнинг 15 санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун Аҳолини бандликка кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда - “Марказ” деб юритилади) фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври бўйича ҳисобга олиш табелини тақдим этади, Марказ бюртмачи иш берувчи томонидан ҳисобот ойининг 15 санасига қадар тақдим этилган табелга асосан Жамғарма томонидан қопланадиган тўловларнинг 50 фоиз қисмини аванс сифатида тўлайди, жамоат ишларини ташкил қилиш тўловлар Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномалари тақдим этиш орқали амалга оширилади” деб белгиланган.
   Шунингдек, Низомнинг 1-иловасида ҳам ҳар ойнинг 15 ва 30 санасига қадар жамоат ишларида қатнашган    фуқароларнинг иш ҳақи бўйича тўловларни қоплаш Марказ зиммасига юклатилган.
   Бироқ, Марказ томонидан Д.Юлдашевага 2018 йил июль, август ойларида маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бўлсада, шу кунга қадар ойлик иш ҳақлари тўланмаган.
   Ўрганиш якунида, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Марказига тақдимнома киритилиши натижасида, фуқаро Д.Юлдашевага жами ҳисобланган 1064625 сўм иш ҳақлари ундирилиб берилиши таъминланди ва марказ томонидан ҳудудий меҳнат инспектори И.Умаровнинг хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан қараганлиги учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.