Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

О.Хусанов ва М.Хусановга нисбатан оталик факти белгиланди


  Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан Олтиарик туманида истиқомат қилувчи фукаро М.Хусанованинг 3 нафар фарзандига нисбатан оталик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
  Юқоридаги ҳолат юзасидан Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Хусанованинг манфаатини кўзлаб,  фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига оталик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилади.
  2018 йил 19 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди Олтиарик туман адлия бўлимининг фукаро М.Хусановани манфаатини кўзлаб, “оталик фактини белгилаш хакида”ги аризаси буйича фукаролик иши мазмунан кўрилиб чиқилиб, фуқаро М.Хусанованинг фарзандлари 2003 йилда туғилган О.Хусанов, 2008 йилда тағилган О.Хусанов ва 2010 йилда туғилган М.Хусановга нисбатан оталик факти белгилаш тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилинди.