Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида Риштон туман маданият марказида, Фарғона шаҳридаги 6-болалар мусиқа ва санъат мактабида, Марғилон шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” бўйича давлат грантини амалга ошириш юзасидан тадбирлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги“Ўзбекистон Республикасидаёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.