Yangiliklar
Адлия вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот, хусусан, адлия тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларига йўл қўйиб, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “Бир дарча” марказлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 19 майдаги 01-02/12-22-сонли «Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.