Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ижтимоий шерикчилик асосида фуқаролик жамияти сари


1.jpgВилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шерикчилик бўйича жамоатчилик комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа интитутларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори А.Тўраев, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шерикчилик бўйича жамоатчилик комиссияси аъзолари ҳамда вилоятда фаолият юритиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат бошқарув органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

1.jpgЙиғилиш кун тартибига кўра, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шерикчилик бўйича жамоатчилик комиссияси раиси Э.Сиддиқованинг ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 2016 йил 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари атрофлича муҳокама этилиб, жорий йилнинг тўртинчи чораги ҳамда 2017 йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

Шунингдек, йиғилишда Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шерикчилик бўйича жамоатчилик комиссиясининг аъзоларини тасдиқлаш юзасидан таклиф билдирилиб, комиссия аъзолигига тавсия этилган номзодлар иштирокчилар томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг1.jpg бошқа интитутларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори А.Тўраев 2016 йилда ўтказилган давлат гранти танловлари якунлари, вилоят ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг танловлардаги иштироки, давлат грантининг жорий йилдаги қўшимча 7-танловининг мавзуси ва йўналишлари юзасидан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг 2016 йилдаги давлат грантининг 3,4,5,6-танловлари ғолибларига давлат гранти сертификатлари тантанали равишда топширилди.