Янгиликлар
Тадбиркорлик ҳимоясининг янги қирралари
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрь кунги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонини мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тўлақонли етказиш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланашини мониторинг қилиш мустақил институтининг мажлислар залида “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия бошқармаси, ТИХ-ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, прокуратура, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши депутатлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Давра суҳбатида Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Холматов қабул қилинган Фармоннинг аҳамияти, хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатлари ва уни ҳимоя қилиш механизмларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик"ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлаши йўлида хизмат қилишлигини, ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга қатор вазифалар юклатилганлиги ҳақида маъруза қилди.
Тадбирда иштирокчиларга адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрь кунги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонини мазмун-моҳияти ёритилган 100 та буклет тарқатилди.
Давра суҳбати интерфаол усулда ташкил этилиб, тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан етарлича жавоблар олди. Ўтказилган ушбу давра суҳбати иштирокчиларда, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларда катта таасурот қолдирди.