Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

"Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишонлари топширилди


1.jpgФарғона вилоят адлия бошқармасн 7 нафари тақдирланди.

Тадбирда ушбу мукофотлар тантанали раида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда адлия бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мустақиллик туфайли тарихан қисқа вақт ичида Ўзбекистон минтақадаги фаровон давлатлардан 1.jpgбирига айлангани, амалга оширилаётган тинчликпарвар сиёсат мамлакатимиз равнақи ва халқимизнинг тинч ҳамда осуда ҳаётини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда сўз олганлар, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк ва ўчмас тарихий сана – 1 сентабр халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, ҳар йили “энг улуғ, энг азиз байрам” сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмлиги, жаҳондаги мустақил 

ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини1.jpg амалга оширганимиз бугунги кунда биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий эканини бугунги куннинг ўзи яққол тасдиқлаб берётганлиги аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган, қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият асослари янада мустаҳкамланди. 1.jpgЗамонавий демократик талабларга жавоб бера оладиган ҳуқуқий тизим шаклланди. Бу халқимиз манфаатларига хизмат қилиб, ҳаёт даражаси ва сифати ортишига, мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори тобора юксалишига замин яратди.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 1 июлдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан соҳа ходимларидавишда топширилди.