Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Хайъат мажлисида вазифалар белгиланди


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 1-ярим йиллик якунларига бағишланган хайъат мажлиси бўлиб ўтди. DSC02083.JPG

Хайъат мажлисида жорий йилнинг 25 июлида Адлия вазирлигининг ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар йиғилиш қатнашчиларига таништирилиб, кўрилган масалаларда ҳудудий адлия органлари томонидан, шунингдек Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги муҳокама қилинганлиги, бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан Фарғона вилоят адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилиниб бир қатор вазифалар юклатилганлигини айтиб ўтилди.

Шунингдек, хайъат йиғилишида бошқарма томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ўқиб эшиттирилди. Хусусан, бошыармага ҳисобот даврида келиб тушган 300 та шикоятларнинг 153 таси қаноатлантирилди, 110 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 таси рад этилди, 31 таси тегишлигига кўра бошқа идораларга юборилди.

Бошқарма томонидан ташкил этилган фуқароларнинг қабулига ҳисобот даврида 111 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 107 таси ҳал этилган, 30 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад этилган, 75 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа идорага юборилган.

Бошқарманинг ишонч телефонларига 27 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 16 таси қаноатлантирилди, 10 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа идорага юборилган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтказилган 67 та ўрганишлар натижасида 48283 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида ҳисобот даврида 340 та тақдимномалар киритилиб, маҳаллий давлат хокимияти ва давлат бошқаруви органларининг ноқонуний 98 та қарорларининг ижроси бекор қилинди, 429 та айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 12 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 13 та таклифлар киритилди, 16 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 23 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, ҳисобот даврида 3 та шахсга нисбатанжиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилди.

Қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 298 та огоҳнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларига 703 млн. сўмлик маблағлар қайтарилиши таъминланди.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида суд идораларига 426 та 1 млрд. 911 млн. сўмлик даъво аризалар киритилиб, 1 млрд. 501 млн. сўмлик 345 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилди, натижада 1 млрд. 429 млн. сўмлик асосий қарз, 72 млн. 251 минг сўмлик неустойка ундирилди. Мансабдор шахсларга нисбатан 2 та 1 млн. 239 минг сўмлик даъво аризалар киритилди.

Бошқарма томонидан 107 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, шундан 107 тасига эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди, 9 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди. Ноқонуний қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни бекор қилиш ёки ижросини тўхтатиш тўғрисида 6 та тақдимнома киритилди.

DSC02083.JPG
Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчилари ва масъул ходимларга ижро интизоми мониторингини юритишда, шу жумладан комплекс ва мақсадли ўрганишлар натижаларини ҳисоботларда расмийлаштиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 августдаги 11-10-сон топшириғи ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 майдаги 111-сон “Адлия вазирлиги тизимида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизоми аҳволи мониторингини олиб бориш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи талабларига қатъий риоя этиш, фаолиятга доир келиб тушган қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш бўйича зарур ва аниқ чора-тадбирлар кўришда, шу жумладан аниқ мақсадга йўналтирилган қарорларни ўз вақтида ва лозим даражада қабул қилишга масъулият билан ёндашиш, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинган мурожаатларни кўриб чиқишда сифат даражасини ошириш, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатидаги муаммоларни қонуний ҳал этишга жиддий эътибор қаратиш ҳамда такрорий шикоятларнинг кўпайиш сабабларини чуқур ўрганиб чиқилиши ҳамда келгусида уларни камайтириш, хат ва мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларининг асоссиз бузилишиларига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратиш вазифалар юклатилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хайъат мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.