Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги


Фарғона вилоят адлия бошқармасида ўтказилган тадбир ушбу мавзуга бағишланди.DSC_4075.JPG

Қайд этиш лозимки, мустақилликдан кейин ўтган давр мобайнида юртимизда хусусан, Фарғона вилоятида ҳам жамоат бирлашмалари сафи кенгайиб, ҳозирги кунда вилоятда 400 дан зиёд жамият ҳаётининг турли соҳалари, йўналишлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.

Албатта, ушбу кўраткичларга эришилишида истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор Қонунлар, Фармон ва қарорлар қабул қилиниши ва давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга барча шарт-шароитлар яратиб берилишида муҳим замин бўлиб хизмат қилди.

Зотан, демократик давлатда фуқароларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳамда аҳолининг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг аҳамияти юқори эканлигини бугунги куннинг ўзи яққол намоён этмоқда.

Тадбирда истиқлолнинг илк даврида қабул қилинган хусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар соҳа ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.DSC_4087.JPG

Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашда, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини амалга оширишдаги асосий ҳуқуқ ва эркинликларни мустаҳкамлаш билан биргаликда уни руёбга чиқаришдаги аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги тадбирда сўз олганлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Зеро, юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, давлат томонидан соҳа ривожи учун солиқ, статистика соҳасида берилган имтиёзлар ва давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг ўзаро ҳамкорлиги бугун янгича мазмун касб этмоқда.