Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренингда юқоридаги масалалар кўриб чиқилди.DSC02083.JPG

Тадбирда асосий эътибор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ахборот хизматларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама этиш, давлат идораларининг жамиятдаги ижобий имиджини шакллантиришда уларнинг ролини ошириш, давлат органлари ахборот хизматлари вакилларининг назарий ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Семинар-тренингда вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ахборот хизматлари вакиллари, вилоят прокуратураси, вилоят адлия, божхона, солиқ, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ўрта махсус касб-хунар таълими ҳудудий бошқармалари ахборот хизмати ходимлари ҳамда вилоятдаги босма нашрлар журналистлари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги асосий йўналишлар ва вазифалар белгилаб берилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясига алоҳида эътибор қаратилди.

DSC02083.JPGАсосий эътибор, жорий йилнинг май ойида қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг амалиётга татбиқ этилиши, ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ривожланиши, шунингдек, мамлакатимизда парламент сайлови олдидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигининг фаоллашуви масалаларига қаратилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари давлат тузилмалари веб-сайтлари фаолиятининг янада такомиллашуви, “электрон ҳукумат” нинг жорий этиш йўли билан давлат бошқаруви тизимини фаол ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар сўнгида иштирокчилар ахборот соҳасини янада такомиллаштиришнинг асосий масалалари бўйича тажриба алмашдилар. Ахборот хизматининг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларининг самарадорлик масалалари бўйича қатор мулоҳазалар ҳамда давлат ҳокимияти органлари, ОАВ ва жамоатчиликни боғловчи муҳим бўғинларидан ҳисобланувчи ахборот хизматларининг ролини ошириш бўйича таклифлар тингланди.