Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш


Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида вилоятдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида “Нодавлат нотижорат ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2085-сон қарорининг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликнинг ривожланишида янги босқич бўлди.

Ушбу қарор нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ижтимоий, иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамият сари” тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида қабул қилинди.

Шунингдек, давра суҳбатида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ННТлар раҳбар ва масъулларига таъсис ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 12 декабрдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2014 йил 10 мартдаги қарорига мувофиқлаштиришни таъминлаш ва фаолият юритаётган ННТларнинг вилоятдаги алоҳида бўлинмаларини юридик шахс мақомига эга бўлишлари учун қайта давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан ҳам тавсия ва тушунтиришлар берилди.