Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Тараққиётга зарба берувчи жиноят


DSC02083.JPGФарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси “Аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тижорат банклари, кадастр хизмати органлари вакиллари, адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий воситаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланиши, бу борада республикадаги ҳуқуқ идоралари ўртасида тузилган меморандумлар ўз самарасини бераётганлиги, ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқлиги, шахснинг сиёсий фаоллиги, унинг чинакам фуқаролик муносабати, демократик ислоҳотларга интилувчанлиги, кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди. DSC02083.JPG

Айна шу мақсадларни рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида 2012 йил декабр ойида имзоланган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, қонунийликни таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича меморандумлар юртимизда қонунийликни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, семинар давомида сўзга чиққанлар Президентимиз И. Каримовнинг 1998 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда коррупция ҳақида айтиб ўтган фикрлари нақадар аҳамиятли эканлиги ҳамда давлат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги нохуш ҳолатлар – аҳоли кўз ўнгида ҳокимиятни обрўсизлантираётган порахўрлик, таъмагирлик ва коррупция кўринишларига қарши бутун жамият билан биргаликда кескин курашмоғи лозимлиги тўғрисида фикр билдирдилар.

.