Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Доимо огоҳ бўлимишимиз талаб этилади


Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва Суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар “Нефтчи” маданият саройида “Диний экстремизм ва терроризм-тараққиёт кушандаси” мавзусида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Қўшма йиғилишда ҳуқуқни муҳофа қилувчи идоралар масъул ходимлари, Фарғона Политехника институти, вилоят адлия бошқармаси марказий аппарати ходимлари, ФҲДЁ органи мудиралари, инспекторлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, нотариус стажёрлари, нотариус ёрдамчилари, Суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармаси марказий аппарати ходимлари ва туман (шаҳар) суд ижрочилари қатнашдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, диний экстремизм ва терроризм бутун жаҳон оммаси томонидан қораланаётгани, юртимизда ҳам давлатимиз томонидан инсоният тақдирига, унинг тараққиётига, равнақига таҳдид солаётган халқаро терроризмга қарши кескин кураш олиб борилаётганлиги, Президентимиз таърифи билан айтганда, ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга кириша, олишиш мумкин.

“Бугунги фаровон ва осуда хаётимизни қадрига етиб, ўсиб келаётган ёш авлодни бу каби турли хил оқимлардан огоҳ этиш, жойларда бу каби тушунтириш ишларини кенг миқёсда ташкил этиш лозим”-дейди, Фарғона Политехника институти ижтимоий фанлар кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди И.Тўхтаров ўз маърузасида.

Йиғилиш давомида маърузачилар томонидан бутун дунёда қолаверса, юртимизда ноқонуний ва яширин фаолият юритаётган турли хил норасмий диний оқимлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, тадбир сўнгида диний билимлари етишмаслиги оқибатида турли хил норасмий диний оқимлар таъсирига тушиб қолиб, натижада бугунги кунда афсус ва надомат чекаётган юртдошларимиз қисмати акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Унинг якунида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ушбу йўналишдаги тарғибот ва тушунтириш ишларини янада жонлантириш, ходимларнинг ушбу иллатларнинг олдини олиш борасидаги вазифаларини аниқ белгилаб олишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.