Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Оилавий тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда


Фарғона вилояти Риштон туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда вилоят солиқ, адлия бошқармалари масъул ходимлари, тадбиркорлар, тижорат банклари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу мақсадларга эришишда иқтисодиётимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, ушбу фаолиятнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлган оилавий бизнесни равнақ топтириш муҳим аҳамият касб этади.

Юртимизда оилавий тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, ўтган йили Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Хўжаева, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Йўлбарсов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз ҳаёт сифати ва турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш, улар фаолиятини текшириш тартиби тубдан соддалаштирилган. Оилавий тадбиркорлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотни сотиш ва хизмат кўрсатишда ягона солиқ тўловидан озод қилинган. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Олтиариқ, Тошлоқ ва Бағдод туманларида оилавий бизнес билан шуғулланаётганлар сони анча кўпайган. Обод турмуш йилида мазкур соҳани янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Анжуманда адлия, солиқ, банк тизими мутахассислари томонидан оилавий бизнес вакилларига меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлар, афзалликлар ва имкониятлар ҳақида зарур маълумот ва тавсиялар берилди. Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.