Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Миллий қонунчиликни ўрганамиз!


          Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида “Миллий қонунчиликни ўрганиш ва уни амалиётда қўллашнинг энг муҳим масалалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.Тадбирда Марказнинг шахсий таркиб ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

DSC02099.JPG Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йилнинг 28-29 август кунлари бўлиб ўтган ўн бешинчи ялпи мажлисида жамиятимиз ижтимоий-сиёсий аҳамиятига молик бўлган бир неча янги қонун хужжатлари қабул қилиниб, яна айрим қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, жорий йилнинг4 сентябрида қабул қилинган асосий мақсади ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амал қилиб турган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришдан иборат бўлган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидир.

Юқорида қайд этилган қонун билан бир қатор қонунларга, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга, Божхона кодексига, Жиноят-процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, бир қатор бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Энг асосий қўшимчалардан бири бу, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш, Марказий сайлов комиссиясининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи 511-519-моддалар билан тўлдирилиб, киритилган мазкур нормалар, Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларининг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик, сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш учун белгиланган жавобгарлик масалаларини ўзида ифода этади.

DSC02100.JPG

Тадбир доирасида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорини ижро этиш доирасида ишлаб чиқилган ва жорий йилнинг 11 сентябрида қабул қилинган “Тижорат сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган жорий йилнинг 25 сентябрида қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни юзасидан ҳам иштирокчиларга маърузалар ўқиб эшиттирилди.

Тадбир сўнгида ички ишлар органлари ходимлари томонидан вояга етмаган шахслар билан ишлаш, уларни ижтимоий-кўникма марказларига жойлаштириш фаолиятини акс эттирувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.