Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Танқидий руҳда ўтди


Фарғона вилоят адлия бошқармасида 2012 йил якунлари ва 2013 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.02022013029.jpg

Ҳайъат мажлисини бошқарма бошлиғи А.Мадалимов бошқарди. Мажлисда бошқарма томонидан 2012 йил давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ва шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори талабларига мувофиқ қилинган ишлар таҳлил этилди.

Хусусан, 2012 йилда бошқарманинг ишонч телефонларига 92 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан ҳуқуқи тикланганлар сони 29 та, ҳуқуқий тушунтириш берилганлар сони 56 тани ташкил этди.

Суд идораларига 1187 та 8 млрд. сўмдан ортиқ даъво аризалар киритилиб, шундан 7 млрд. сўмлик 1110 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилди, натижада 6 млрд. сўмлик асосий қарз, 852 млн. сўмлик неустойка ундирилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат хокимияти органлари 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилди.

Шунингдек, хайъат мажлисида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда Адлия вазирлигининг 2012 йил якунлари бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилишида қайд қилинган хато ва камчиликларга йўл қўйган бошқарма масъул ходимлари қаттиқ танқид қилинди ва уларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат мажлиси якунида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолияти устидан назоратни кучайтириш ҳамда норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилинганларини давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига такдим этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш, тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиб вазирликка тақдим этиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.02022013026.jpg

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чоралар қўлланиши устидан назоратни кучайтириш, фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш ҳамда мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судларга даъво аризалари киритилиши ёки хўжалик юритувчи субъектга ёхуд унинг мансабдор шахсларига огоҳнома киритилиши тартибига қатъий риоя қилиш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш ва нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан такдим этиладиган ҳисоботларни таҳлил қилиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таъсир чораларни ўз вақтида қўллашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Хайъат мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.