Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш


2013-02-11-157.jpg

Тошкент ахборот-технологиялари университетининг Фарғона вилоят филиалида “Фуқаролар мурожаати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, фуқаролар йиғинлари ходимларига фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда фонднинг қуйи тузилмалари томонидан услубий кўмаклашиш масалалари” мавзусида вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлими ва бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича икки кунлик ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарда вилоят адлия, ички ишлар, хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Маънавият тарғиботи» маркази, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоятимиздаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлими ва бўлинмалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» ва «Юксак маънавият - енгилмас куч», «Ўзбекистон мустакилликка эришиш остонасида» асари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг 

2013-02-11-164.jpg

янада эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир» номли маърузасининг мазмун-моҳияти, улардаги асосий ғоялар ва устувор вазифаларни Фонднинг ҳудудий бўлим ва бўлинма ходимлари томонидан маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишни ташкил этиш масалалари, «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишда фуқаролар йиғинларига услубий кўмаклашиш каби бир қатор долзарб мавзулар бўйича маърузалар тингланди.

Семинарда Фонднинг ҳудудий бўлими ва бўлинмалари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликлар, уларни олдини олиш ва бу борада амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.