Янгиликлар
Конституция порлоқ келажак сари йўлловчи қомуснома
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 ноябрдаги Ф-4376-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан, Конституциянинг 22 йиллигини жойларда муносиб ўтказиш асосий вазифа этиб белгиланди.
Хусусан, Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари ва филиалларнинг студияларида ташкил этилган “Конституция-тараққиётимиз кафолати” мавзусидаги видеоконференция жойларда конституция тарғиботини сифатли ва самарали ташкил этишда услубий ёрдам бўлди.
Конституция қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишлаб жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи, Бош қомусимизга сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда таҳлилий фактларга асосланган маълумотларни кенг аҳоли қатламига тушунтиришга қаратилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан жойарда режали тарзда тадбирлар ташкил этилдики, хусусан, Бувайда тумани тиббиёт коллежи ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда тадбирда туманнинг соҳага дахлдор ташкилотлари қатори туманнинг етук олималари, шоиралар ва депутатларқатнашганлиги, Қўқон шаҳридаги ногирон болалар уйида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Конституциямизнинг ахлоқий, маънавий жиҳатларига алоҳида урғу берилиб, болалар уйи тарбияланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир қаторда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилгани, уларнинг кўнглига шодлик улашди.
Шунингдек, бошқарма томонидан жорий йил декабр ойининг биринчи ўн кунлигида Фарғона шаҳар Солиқ коллежида, Марғилон 2-тиббиёт коллежида, Қўқон шаҳридаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида, Фарғона педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, Фарғона давлат университети, Учкўприк тумани ҳокимлигида, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўтказилган учрашувлар ва давра суҳбатларида мустақилликнинг илк кунлариданоқ тараққиёт йўлимизни тўғри танлаганимиз, ривожланишнинг беш тамойилига асосланганлигимиз, ривожланган давлатлар қаторига қўшилаётганимизни аниқ таҳлилий факт ва маълумотлар асосида тушунтириш бўйича маърузалар қилиниб, Конституциянинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган ўрни хусусида кенг тарғибот ишлари амалга оширилди.
Жойларда Конституциянинг 22 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.