Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш


Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг вилоят аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.DSC_4496.JPG

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, Адлия вазири бошчилигида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилиб ушбу кенгаш таркибига манфаатдор вазирлик ва давлат идоралари масъул раҳбарлари киритилган.

Идоралараро Кенгашнинг вилоят аъзолари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда ҳам Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш томонидан 2012 йил якунлари ҳамда 2013 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказилган йиллик йиғилишда муҳокама этилган масалалар мазмуни ва галдаги муҳим вазифалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил давомида давлат бошқарув органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишлари мувофиқлаштирилиб, белгиланган тартибда Идоралараро кенгашнинг ишчи органига тақдим этиб борилди.

Хусусан, 2012 йил давомида вилоятдаги давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган 45 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, мазкур тадбирларда 855 мингга яқин фуқаролари иштирок этди.

Шунингдек, ўқув семинарда яна бир муҳим масала жойлардаги ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича статистик ҳисоботларни белгиланган тартибда юритиш қолаверса, давлат органи ва жамоат бирлашмалари томонидан ҳисоботларни вилоят адлия бошқармасига мунтазам тақдим этиб боришни йўлга қўйиш лозимлигини иштирокчиларга тушунтириш орқали Идоралараро кенгаш фаолиятини самарали олиб боришига эришиш мумкинлиги тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.DSC_4499.JPG

Семинар давомида Идоралараро кенгаш томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларини янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиботини кучайтириш мақсадида “Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан конференция, семинар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Услубий кўлланманинг тайёрланиб иштирокчиларга етказилиши ҳам жойларда аҳоли ўртасида ўтказиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жуда қўл келиши алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида сўзга чиққан иштирокчилар кенгаш фаолиятни янада жонлантириш, бу борадаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этишини баён этдилар.

Тадбир якунида давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданияти соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтиришни янги босқичга кўтариш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.