Янгиликлар
Фермерлик ҳаракати – тараққиёт омили
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда 15 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26-27 июнда Фарғона вилоятида фермерлар билан учрашувларда берган топшириқларига мувофиқ Фарғона вилояти Учкўприк тумани ва Данғара туманлари ҳокимликларига раҳбарларининг кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш ва фермерлар Кенгашлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши юзасидан роли ва шахсий масъулияти тўғрсида”ги йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилди.Хусусан, ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган Дастурга асосан ўқув курсларини ташкил этиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят фермерлар Кенгаши ўртасида тузилган вилоят ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларига берилган ваколат ва имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича ўқув семинар Дастури тасдиқланди.
Бошқарма ходимлари томонидан 2014 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тузилган жами 29 051 та шартномаларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилди.
Жойларда ўтказилган ўрганишлар натижасида 8 435 та ҳолатда шартномаларнинг тузилишида, 2 353 та ҳолатда шартномаларнинг бажарилишида камчиликлар аниқланди. Шартномаларнинг тузилиши бўйича аниқланган камчиликлар киритилган 112 та тақдимнома, 509 та огоҳномалар асосида бартараф этилди.
Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан киритилган таклифларга асосан 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 1 та таклиф киритилди. Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 214 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан Бундан ташқари, ҳисобот даврида шартномавий муносабатлар юзасидан судларга жами 1 218 та 12 389,9 млн. сўмлик даъво аризалари киритилиб, улардан 982 та 10 949,8 млн. сўмлиги қаноатлантирилди
Фарғона вилоят адлия бошармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими