Янгиликлар
Ҳуқуқий тарбия - таъсирчан омил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг 2015 йилга мўлжалланган иш режаси 11-банди ижроси юзасидан Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Фарғона шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида адлия, халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар иштирок этди.