Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризимни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари” ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят адлия бошқармасида нотариуслар иштирокида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби” мавзусида семинар ўтказилди.

DSC02083.JPGСеминарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармаси, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари ва вилоятдаги барча давлат нотариал идораларининг нотариуслари иштирок этди.

Тадбир давомида нотариуслар ўз фаолиятларида эътибор беришлари лозим бўлган ҳолатлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ҳар бир ходимнинг вазифаси эканлиги алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги “Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2014 йил 30 декабрдаги “Давлат нотариал идоралари нотариуслари ва бошқа ходимларининг касб этикаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқларида белгиланган вазифалар нотаруислар эътиборига етказилди.