Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қонун ижодкорлигида янги талаблар


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш борасида норма ижодкорлиги соҳаси беқиёсдир” мавзусида ўқув-машғулоти бўлиб ўтди. DSC02083.JPG

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган ҳужжатларни тартибга солиш ҳамда тадбиркорлар фаолиятига таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида жойлаштириш амалиёти жорий қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 31 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқ билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг тегишли бандларига ўзгартиришлар киритилди.

Бунда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжуд бўлган лойиҳаларга (ёки унинг қисмларига), расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киритилиши тўғрисида банд киритилади. DSC02083.JPG

Йуриқноманинг 54-бандига лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар деган олтинчи хат боши билан тўлдирилди.

Эндиликда юридик хизмат ходими лойиҳа бўйича тайёрлаган маълумотномада лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотларни киритиши лозим бўлади.

Тадбир давомида адлия органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикрлар алмашилди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида давлат сиёсатини юритишга хизмат қилади.