Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш


DSC02083.JPGФарғона вилоят Адлия бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида вилоятдаги барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари мудиралари ва паспорт бўлинмалари ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Икки тизим идоралари ходимлари ўртасида амалий ҳамкорликни янада жонлантириш мақсадида ўтказилган мазкур йиғилишда туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари ҳамда ИИБ ХЧК ва ФРБ томонидан вилоят аҳолисига ҳуқуқий ҳизмат кўрсатиш жараёнида бир қатор ижобий ишлар йўлга қўйилганлиги, аммо ҳизмат давомида фуқароларнинг сарсонгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда уларга янада сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар таъкидлаб ўтилди.

Бироқ тизим ходимлари томонидан фуқароларга қонуний никоҳнинг аҳамияти, туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари томонидан фуқаронинг паспортига “алмаштирилиш лозим” штампи урилиши ҳамда фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтишининг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан етарлича тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги оқибатида амалиётда мазкур йўналишда ҳали-ҳануз бир қатор муаммоларга дуч келинаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, аксарият ҳолларда, никоҳи қайд этилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг алмаштирилган паспортида кўрсатилган оилавий аҳволи тўғрисидаги варағида никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар туман (шаҳар) ички ишлар органлари томонидан қўйилмай келинаётганлиги сабабли, ФҲДЁ органлари томонидан такроран никоҳларни расмийлаштириш ҳоллари учраётганлиги вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланганлиги адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Шадиев томонидан қайд этиб ўтилди.DSC02083.JPG

Шу сабабли амалиётдаги мазкур қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан ички ишлар бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ғ.Боборахимов сўзга чиқиб, бундай қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш зарурлиги ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан ходимларга зарур кўрсатмалар берди ҳамда икки тизим идоралари ходимлари ўртасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.