Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият дойдевори


DSC02083.JPGФарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Фарғона давлат унверситетида “Талаба – ёшлар ўртасида ҳуқубузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида унверситет ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

DSC02083.JPGТадбирда Фарғона давлат унверситети факультет декани О.Юлдашев сўзга чиқиб бугунги кунда ёшларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш муҳим вазифа эканлиги ва бу борадаги ишларни янада жонлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бундан ташқари тадбир давомида муҳтарам Президентмиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунинегдек, давра суҳбати якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.