Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Мурожаатларни кўриб чиқишдаги талаблар


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси ИИВ Фарғона сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти ва унинг амалиётга қўллашни энг муҳим масалалари мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда “Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланганлиги, ушбу қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги хақида сўз юритилди.

DSC02083.JPGТаъкиддланганидек, мазкур қонунга асосан, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаатлар соҳасидаги муносабатлар Қонунда белгиланган тарзда тартибга солиниши, ушбу Қонуннинг амал қилиши яъни кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга, давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги, мурожаат этиш ҳуқуқи жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилиши, ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмаслиги, мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Семинарда тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.