Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Адлия бошқармасида


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги Ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи ва ўринбосарлари,бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинма бошлиқлари ва тегишли масъул ходимлари, туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими мудиралари ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирок этди.

Унда 2014 йилда адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги ФҲДЁорганлари ва давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

Раислик қилувчи М.Назаралиев мажлисни кириш сўзи билан очди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида бошқарма ва тизимдаги туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган жами 211 та ҳужжат лойиҳаларидан 169 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 125 тасига эътирозларсиз ижобий хулосалар берилди, 42 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди, ноқонуний қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни бекор қилиш ёки ижросини тўхтатиб туриш бўйича ҳокимликларга 12 та тақдимнома киритилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 174 та қарорлари давлат ҳисобига олинди, шундан 108 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Ўтказилган назорат тадбирлари, жумладан 163 ўрганиш ва 134 та мониторинглар натижасида 66 781 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида давлат органларининг 6 та ноқонуний қарорлари ижроси тўхтатилди, 114 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди, 36 нафар шахс маъмурий, 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди, интизомий жавобгарликка тортилган 725 нафар ходимларнинг 23 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Судларга киритилган 12 млрд. 890 млн. сўмлик 1 427 та даъво аризаларининг 11 млрд. 163 млн. сўмлик 1 155 таси, ҳал этилган 280 та шикоятларнинг 121 таси ёки 43 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди. Фаолият кўрсатмаётган 60 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб, уларда 169 та иш ўринлари яратилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 2 058 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди, тарғибот тадбирларининг 1 020 таси қишлоқ жойларда ўтказилди.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича 25 млрд. 989 млн. сўм давлат божи ва 872 млн. сўм герб йиғими, шунингдек ФҲДЁ органлари томонидан расмийлаштирилган ҳаракатлар бўйича 1 млрд. 387 млн. сўм давлат божи ва 2 млрд. 84 млн. сўм герб йиғими ундирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январда бўлиб ўтган “2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги мажлисида ҳамда Адлия вазирлигининг 2015 йил 30 январда бўлиб ўтган “2014 йилда адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”ги ҳайъат мажлисида амалга оширилган ишларга тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинган ҳолда келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижаси амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, бошқарма ва қуйи тизимдаги идоралар фаолиятида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.