Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Репродуктив саломатлик – туман бойлик


DSC02083.JPGРиштон тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари ва мутасадди идоралар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда эрта ва қариндошлик никоҳларининг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан вилоятимизда қилинаётган ишлар никоҳ олди омилларига никоҳга етуклик - оила қурувчи ёшларнинг ҳам жисмоний (физиолигик), ҳам жинсий, ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий-маънавий, аҳлоқий ҳамда психологик етуклик жиҳатларини ўз ичига олиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда репродуктив саломатлик – бу репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлиқ барча масалалар борасида фақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки бу борада тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир. Соғлом фарзандларнинг дунёга келишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар эрта турмуш қуриш, кўп ва тез-тез туғишлар, касалликлар фонида фарзанд кўриш эканлигини таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, эрта хомиладорликнинг асоратлари соғлиқнинг кескин ёмонлашуви, аксарият шаърий никоҳлар оқибатида ҳуқуқий ҳимояланмаганлик ҳолатлари таъкидланди.

DSC02083.JPGБалоғат ёшига етмай туриб турмуш қурган ва она бўлган аёлларнинг келгусида ўнлаб оғир хасталикларга чалиниш ҳолатлари ҳам учраб турибдики, бу, энг аввало, айрим ота-оналарнинг бепарволиги, лоқайдлиги туфайлидир. Ёш оилалар саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг асосий тамойиллари эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, саломатликка салбий таъсир кўрсатадиган зарарли омилларни бартараф этиш эканлиги ҳақида фикр юритилди.

Риштон туман ФҲДЁ бўлими мудираси Г.Юлдашева ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йилдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли маълумотларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказди.

Бундан ташқари ўқувчи ёшларга 12 йиллик мажбурий таълимнинг аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.

Йиғилиш баҳс ва мунозараларга бой бўлди, саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.