Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 14 февралдан 20 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 10 февралдаги 01-02/8-11-сонли «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 925-3.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли «Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1803-1.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 26 январдаги 3-мҳ, 22-сонли «Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2656.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 февралдаги 10, 288-В-2-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1675-2.

5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 3 февралдаги 01/20-26/05-сонли «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1024-7.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 10 февралдаги 9, 90, 2015-4-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203-4.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2095-3.

8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 17 февралдаги 01/10-26/05, 14-сонли «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 20 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1715-1.

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 18 июндаги 01/10-18/09, 52-сонли «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.(рўйхат рақами 1715, 2007 йил 7 сентябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 20 февралдаги 58-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

III. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 4 июндаги 04-1393-сонли «Ходимларга малака тоифаси бўйича ҳақ тўлаш юзасидан тушунтиришлар ўтказиш тўғрисида»ги хати.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжат сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.